Президент ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифамиз эканини қайд этди

Шу мақсадда миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътибор янада оширилади.
Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб- ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилади.
"Биз чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирамиз.
Аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз бўлади. Дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берамиз.
Яқин қўшнимиз бўлган Афғонистонда тинч ва осойишта ҳаётни тиклаш учун афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз. Ушбу мамлакат билан биргаликда йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдормиз.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг