Президент Фармони: профилактика инспекторларининг вазифалари такомиллаштирилмоқда

00:27 01 Декабрь 2021 Жамият
616 0

Архив сурат

Ички ишлар вазирлиги Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан профилактика инспекторларининг вазифалари такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, профилактика инспекторлари ортиқча ва кераксиз юкламалардан озод қилиниб, уларнинг вазифалари 128 тадан 22 тага мақбуллаштирилган ҳолда қатъий рўйхат сифатида тасдиқланмоқда.

Профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади.

Энди, профилактика ва пробация инспекторлари, патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолашда самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизими жорий этилади.

Олдинроқ, Президент Фармони билан Жамоат хавфсизлиги концепцияси, 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқлангани, ИИВ тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?