2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Архив сурат
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
Стратегия мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий, услубий, илмий, ташкилий чораларни ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишни ўз ичига олган.
Стратегияда 6 та истиқболли йўналиш бўйича 96 та соҳавий тадбирлар, уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да эса 30 та аниқ чоралар назарда тутилмоқда.
Чоралар жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, соҳани рақамлаштириш, соғлиқни сақлаш ва маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Стратегияда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш учун ички ишлар вазири шахсан масъул ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти эса Стратегияда белгиланган вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ҳар йили қўшма дастур ва “йўл харита»ларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади ва уларнинг ижросини мувофиқлаштиради.
Стратегия жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Унда белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларининг қонунга хилоф тажовузлардан ҳимояланганлик ҳолати сифат жиҳатидан юқори даражага кўтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг