Ўзбекистонда Президент Фармони билан Жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди

Архив сурат
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди.
Концепция миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган республикамизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини белгиловчи муҳим ҳужжат сифатида намоён бўлди.
Унинг асосида ҳуқуқ-тартибот ва бошқа масъул идораларнинг фаолияти “Барча саъй-ҳаракатларимиз инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида янада кучайтирилади.
Бунда миллий манфаатлари сифатида:
жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини, ижтимоий фаоллиги, фуқаролик масъулиятини ошириш;
давлат ва жамият бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш;
мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларининг фаол ва бунёдкор ролини ошириш;
жамиятда миллатлараро ва динлараро муносабатларни, диний бағрикенглик маданиятини, дўстлик, ўзаро ҳамкорлик ва гуманизмни ҳар томонлама мустаҳкамлаш каби устувор мақсадлар кўзланади.
Концепция илғор хорижий ва миллий тажрибаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган ҳамда жамоат хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмлари, жамоат хавфсизлигини таъминловчи 10 та идораларнинг аниқ вазифалари белгиланмоқда.
Илк маротаба, мазкур йўналишда ҳуқуқ-тартибот идоралар билан бир қаторда Маҳалла вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ҳам белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг