ИИВ тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди

22:08 30 Ноябрь 2021 Ҳужжатлар
3261 0

Архив сурат

Ички ишлар вазирлиги Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилди ва қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;

ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми билан манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил
этиш
, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш;

озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш.

Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва пробация хизматлари киритилади.

Жамоат тартибини оммавий бузиш ҳолатларида ваколатли идораларнинг фаолиятини умумий мувофиқлаштириш вазифаси айнан Департамент зиммасига юклатилади.

Унинг қошида ягона идоралараро бошқарув штаби ташкил этилиши белгиланмоқда.

Олдинроқ, Президент Фармони билан Жамоат хавфсизлиги концепцияси ҳамда 2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?