Вьетнамда 40 дан ортиқ киши тошқин ва кўчкиларнинг қурбони бўлди

11:44 21 Ноябрь 2025 Дунё
97 0

Марказий Вьетнамда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқинлар ва кўчкиларда камида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС Вьетнамнинг Дамбалар бошқаруви ва табиий офатларнинг олдини олиш департаментига таяниб хабар берди.

Энг кўп талафот Даклак (16 киши) ва Кахкҳоа (14 киши) провинцияларида қайд этилган. Шунингдек, Ламдонг провинциясида тўрт киши, Зялайда уч киши, Дананг ва Ҳуэ шаҳарларида эса икки нафардан киши ҳалок бўлган.

Тошқинлар оқибатида 52 мингдан ортиқ уй сув остида қолди, 13 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ва 2,1 минг гектар мевали плантациялар зарар кўрди. Ёмғирлар оқибатида 30 мингдан зиёд чорва моллари ва паррандалар нобуд бўлган.

Сув тошқинлари автомобиль ва темирйўл қатновида узилишларга ҳам олиб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер