Пахтакор тумани “Пахтакор” ҚФЙдаги тураржойларнинг ачинарли ҳолати Сенат назоратига олинди
Шу кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, “Пахтакор” ҚФЙда жойлашган тураржойлар “Обод қишлоқ” дастурига тушган бўлса-да ачинарли аҳволдалиги ва ҳозирги кунгача мутасаддилар томонидан ҳеч бир ишлар амалга оширилмаётгани билан боғлиқ хабар жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.
Мазкур масала Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан назоратга олиниб, сенатор С.Суярова томонидан масаланинг келиб чиқиш сабаблари, кўрилаётган чора-тадбирлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам Пахтакор қишлоқ фуқаролар йиғинида ижтимоий тармоқларда тарқалган уй-жойларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилмаган, бундан ташқари бугунги кунда бир қанча уй-жойларида таъмирлаш ишлари бошланмагани аниқланди.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан мазкур қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 101 та кўпқаватли уйларни таъмирлаш учун 8 млрд. 474 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, давлат раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил Жиззах вилоятидаги кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъминлаш бўйича дастлабки манзилли дастур тасдиқланиб, 5 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилган.
Дастур доирасида “Abdulaziz Building” МЧЖ хизмат кўрсатаётган “Пахтакор” ҚФЙ худудида жойлашган 101 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланиши режалаштирилган, ҳозирги кунга қадар 18 та уйнинг том қисми таъмирланган.
“Пахтакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида таъминлаш ишлари амалга ошмаган 83 та кўп қаватли уй жойлар жорий йилнинг 4-чорак якунига қадар таъмирланиши кўзда тутилган.
Ушбу таъмирлаш ишлари домий назорат қилиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг