Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахслар сони 551 мингдан ошди (+инфографика)
Ўзбекистонда фаолият юритаётган юридик шахслар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 551 минг 154 нафарга етган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу рақамлар 2024 йилнинг дастлабки 9 ойида 65 минг 370 тага кўпайган.
Юридик шахслар фаолият турлари бўйича савдо энг юқори кўрсатгичга эга бўлиб, юридик шахсларнинг сони ушбу секторда 144,1 мингтани ташкил этади.
ТОП-5 соҳалар қуйидагилар:
1) савдо – 144,1 мингта
2) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 125 мингта
3) саноат – 64,7 мингта
4) қурилиш – 31,1 мингта
5) яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 27,9 мингта.
Маълумот учун айтиш мумкинки, 9 ой мобайнида банк операцияларини амалга оширмаган ва солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган тижорат ташкилотлари автоматик нофаол ҳолатга ўтади. Шу сабабли ҳам айрим юридик шахслар ушбу рўйхатдан ўчирилган.
Аввалроқ, Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг