Эндиликда қурилаётган биноларга ҚР-кодли паспорт берилади

Иллюстратив фото
2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда ҳар бир қурилаётган объект учун ҚР-кодли паспорт жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Ушбу тизим орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, ҳужжатлар ва экспертиза хулосалари каби муҳим маълумотларга тезроқ эга бўлиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда жойлар ва ертўлаларни қайта қуриш ёки режалаштиришда қурилиш меъёрларини бузган ҳолда конструктив қисмлар ва таянч деворларни ўзгартириш, бузиш, ёки бинонинг зилзилабардошлилигига салбий таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар қатъиян тақиқланади.
1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова сув тизими объектлари мажбурий технологик аудитдан ўтказиш, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар ва махсус планшетлардан фойдаланиш каби тартиблар жорий этилади.
Шунингдек, босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади ва тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг