Россия биринчи, Хитой иккинчи, АҚШ эса кучли бешликка ҳам кирмаган. Статистика агентлиги чет эл капитали асосида ишлаётган корхоналар сонини очиқлади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган ва чет эл капитали асосида ишловчи корхоналар сони очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берган,
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 14 минг 562 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг энг юқори улуши Россия федерациясига тегишли бўлиб, 3 мингдан кўпроқни ташкил этган. Кейинги ўринларни эса Хитой, Туркия, Қозоғистон каби мамлакатлар эгаллаган. Қуйида бошқа мамлакатларнинг корхоналари сонини кўришингиз мумкин:
1) Россия – 3 006 та;
2) Хитой – 2 982 та;
3) Туркия – 1 836 та;
4) Қозоғистон – 1 070 та;
5) Жанубий Корея – 670 та;
6) АҚШ – 305 та.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг