Тошкентдаги жамоат жойларида гиёҳвандликка қарши кураш учун итлардан фойдаланиш таклиф этилди
Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги жамоат жойлари, хусусан, истироҳат боғлари ва хиёбонлар (12 та) ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 30 сентябрга қадар тажриба-синов тариқасида кинология пунктларини ташкил этишни таклиф қилди.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, кинология пунктларида хизматни ташкил этиш Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ кинология бўлимининг амалдаги штат бирликлари доирасида ташкил этилади.
Кинология пунктлари Божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан Миллий гвардиянинг буюртмаси бўйича «гиёҳвандлик воситаларини қидириш» ва «антитеррор» йўналишларида тайёрланган хизмат итлари билан шартнома асосида таъминланади.
Миллий гвардия ҳамда ИИВ 2026 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов натижаларини пухта таҳлил қилган ҳолда келгусида мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритишлари лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг