Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида янги таълим марказлари ташкил этилади

Ўзбекистонда Германия меҳнат бозорига мослаштирилган ўқув марказлари очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу марказлар Германия меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган касбий таълим дастурларини тақдим этади.
Битирувчилар Германияда муваффақиятли ишга жойлашиш учун зарур бўлган кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. Бу ташаббус Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги таълим ва меҳнат бозоридаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур лойиҳа доирасида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев ва Германиянинг «SBH West GmbH» ташкилоти вакиллари учрашув ўтказишди. Музокараларда Ўзбекистон фуқароларини Германияда иш билан таъминлаш, жумладан юк ва автобус ҳайдовчиси сифатида ишга жойлаштиришга қаратилган меморандумнинг амалга оширилиши масаласи муҳокама қилинди. Ушбу меморандум орқали икки давлат ўртасидаги меҳнат миграциясини янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилган.
Томонлар, шунингдек, «SBH West GmbH» ўқув марказларининг Ўзбекистон ҳудудларида филиалларини ташкил этишга келишиб олишди. Ушбу ўқув марказлари замонавий таълим дастурларини таклиф этиб, Германия меҳнат бозорида талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлайди. Бундай таълим муассасалари орқали ўзбекистонликлар Германияда малакали иш жойларини эгаллаш имкониятига эга бўлишади.
Келишувларнинг амалга оширилиши натижасида ўзбекистонликлар учун халқаро меҳнат бозорларида янги иш ўринлари яратилади. Бу икки давлат ўртасида таълим, миграция ва малака ошириш йўналишларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг