Ўзбекистон сентябрь ойида хориждан 297 843 дона мобил телефон импорт қилган

12:11 29 Октябр 2021 Жамият
942 0

Сентябрь ойида импорт қилинган мобил телефонлар сони август ойига нисбатан 61 219 тага ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 15,8 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 297 843 дона мобил телефон импорт қилган.

Сентябрь ойида импорт қилинган мобил телефонлар сони август ойига нисбатан 61 219 тага ошган.

Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 миллионни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер