Нукус давлат педагогика институтига янги ректор тайинланди
Алишер Уббиев Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун вазир Ҳилола Умарова ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов иштирокида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессор-устозлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтган.
Очиқ мулоқот давомида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори этиб тайинланган Алишер Уббиев институт жамоасига таништирилган.
Шундан сўнг, Ҳилола Умарова институт музейи фаолияти билан ҳам танишди ва мазкур олийгоҳ қошида ташкил этилган 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотини кўздан кечирган.
Маълумот учун, Алишер Уббиев 1983 йил 18-сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. У 2005 йил Тошкент молия институти бакалавриатини, 2014 йил эса магистратура босқичини тугатган.
Бунга қадар Уббиев Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг