Нодавлат таълим хизматларини лицензиялаш ҳукуматдаги 2 та вазирликка юклатилди
Фото: Иллустратив
Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қайд этилишича, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Спорт вазирлигининг, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг номланиши ва ваколатлари, шунингдек Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг номланиши аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Бундан ташқари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ҳамда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолашнинг янги тизими жорий этилишини, кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг