Натижалар билан бирга, тизимдаги камчиликлар ҳам танқид қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Мажлисда қайд этилганидек, мамлакатимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилаш, соҳани ислоҳ қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар туфайли бугун соҳада кўплаб ижобий ўзгаришларга эришиляпти.
Хусусан, республика марказларида қилинадиган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130, туман шифохоналарида 60 тага етди, 32
Президентимиз жорий йилнинг 13 сентябрь куни мамлакатимизда хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишиш чоғида соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар билан бирга, тизимдаги камчиликлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари ҳақида тўхталиб, бунинг учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдига «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва қонун ижодкорлиги фаолиятига жамоатчиликни кенг жалб қилиш, жумладан, аҳоли ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказган ҳолда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифларини ўрганиб, уларни лойиҳада акс эттириш вазифаси қўйилганди.
Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17-23 сентябрь кунлари мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида депутатлар, Қонунчилик палатаси Девони ходимлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, улар томонидан ҳудудларда лойиҳадаги нормалар ва киритилган янгиликларни жамоатчиликка тушунтиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Қонун лойиҳаси халқаро тажрибадан келиб чиқиб, «Тирик донордан аъзоларни ёки тўқималарни трансплантация учун олиш фақат реципиентнинг соғлиғини кўзлаб ҳамда муқобил даволаш усули мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилиши мумкин», деган норма билан тўлдирилди.
Депутатларнинг айтишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган давлат сиёсатининг амалдаги қонунчилик асосларини тўлдириб, аъзолар ва тўқималар трансплантациясини бажаришдаги мақсадлар ва шартларни аниқлаган ҳолда, касалланиш ва аъзолардаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларнинг қисқаришига олиб келади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг