Наманганда 15 маҳалланинг ичимлик сув таъминоти яхшиланади
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги махсус қарори билан Наманган вилоятига ҳам 105 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар эвазига маҳаллалар бўйича ишлаб чиқилган 158 та лойиҳа асосида энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш белгиланган.
— Биргина бизнинг соҳа бўйича 36 млрд. сўм маблағ ҳисобига 15 та маҳаллада 55,8 километр ичимлик суви, 6 километр оқова сув тармоғи ҳамда 2 та сув иншооти қурилади, — дейди «Наманган сув таъминоти» акциядорлик жамияти раҳбари Илҳомжон Ширанов. — Айни пайтда ҳудудларда истиқомат қилаётган 2693 хонадонга тоза оби ҳаёт кириб, 13689 нафар аҳоли кафолатланган ичимлик сувидан фойдалана бошлайди. Ўз навбатида, вилоят бўйича ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82,7 фоиздан 84,9 фоизга кўтарилади.
Қарорда кўзда тутилган манзилларда амалий ишлар бошлаб юборилди. Пудратчи ташкилотлар томонидан қурилиш ишларини ўз вақтида сифатли бажариши учун қатъий назорат ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг