Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтинни чегарадан ноқонуний олиб ўтган шахс ушланди
Фото: ДХХ
Ўзбекистонга Қирғизистондан айланма йўллар орқали, қонунга хилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо металл савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро тоғаси 1988 йилда туғилган шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғизистондан мамлакатимиз ҳудудига тахминий суммаси 1,1 миллиард сўм бўлган умумий оғирлиги 1 килограмм 168 грамм миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинган.
Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 223-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг