Миробод ва Оққўрғон туманларидаги боғчаларда рўй берган заҳарланишлар ҳақида маълумот берилди
АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда маълум қилинишича, 26 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 64-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 6 нафар, 247-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 2 нафар тарбияланувчиси ўткир ичак инфекцияси белгилари билан касалхонага ётқизилди.
31 август куни тарбияланувчилар аҳволи нормаллашган ва ўз уйларига чиқарилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари ва лаборатория жавоблари асосида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Жорий йилнинг 5-10 август кунлари Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотининг жами 32 нафар тарбияланувчиси интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилди.
Мутахассислар маълумотларига кўра, болаларда ботулизм касаллигининг клиник белгилари кузатилган.
Бугунги кунга, барча болалар яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб касалхонадан уйларига рухсат берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари тугагач, маълумот берилади ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг