Метрология хизматлари кўрсатиш: вужудга келадиган манфаатлар тўқнашувига барҳам берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди.
Депутатларнинг таъкидлашича, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ваколатидаги метрология хизматларини кўрсатиш ваколати Ўзбекистон миллий метрология институтига берилаётгани натижасида давлат метрология назорати ва метрология хизматлари кўрсатишда вужудга келадиган манфаатлар тўқнашуви бартараф этилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонуннинг бугунги кундаги зарурати ва долзарблигини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қонун лойиҳасидаги айрим нормалар юзасидан асосли саволлар кўтарилди.
Узоқ давом этган савол-жавоблар, баҳс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг