Масъуд Пезешкиён: Эрон бомбардимон қилинган ядровий объектларни қайта тиклайди
Фото: Эрон президенти маъмурияти
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат АҚШ ва Исроил бомбардимон қилган ядровий иншоотларни қайта тиклашини маълум қилди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг расмий Telegram каналида хабар берилди.
Пезешкиённинг таъкидлашича, Эроннинг илмий салоҳияти биноларда эмас, олимлар онгида мужассам, шу боис иншоотларни йўқ қилиш Теҳрон учун жиддий муаммо туғдирмайди.
“АҚШ биноларни вайрон қилиши мумкин, аммо биз уларни янада қудратлироқ куч билан қайта тиклаймиз”, деган у.
Маълумот учун, жорий йилнинг 13 июнь куни тунда Исроил яширин ядровий дастур олиб боришда айблаб, Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Ҳужумлар атом объектлари, ҳарбий базалар ва ядро физиклари фаолият кўрсатаётган марказларга йўналтирилди.
Эрон эса бу айбловларни рад этиб, жавоб зарбаларини амалга оширди. Томонлар ўртасидаги қарама-қаршилик 12 кун давом этди ва бу жараёнга кейинчалик АҚШ ҳам қўшилди. Вашингтон 22 июнь куни Эрон ядровий объектларига ҳаводан ҳужум уюштирди.
Бунга жавобан, Эрон 23 июнь куни Қатардаги Эль-Удейд авиабазасига ракета зарбаси берди, бироқ шундан сўнг мамлакат “жанговар ҳаракатларни кучайтириш нияти йўқлигини” маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг