Маккада мушкул вазиятда қолган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди
Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида бориб, моддий томондан қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаросига амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Жиддада шаҳриги Бош консулхонасига таяниб, Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.
А.Р. Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Гуржистонга борган. Гуржистон чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. «Владикавказ – Истанбул – Жидда» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р. топилган ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилган. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида «Мадина-Тошкент» йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилган.
А.Р. шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг