Лолахон Муротова: “Пахтачилик тармоғидан оладиган даромадимиз уч миллиард сўмдан ошади”

16:30 08 Октябр 2021 Жамият
786 0

Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи

Олтиариқлик машҳур фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова бошчилигидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги аъзолари жорий деҳқончилик йилида ҳам мўл ва сифатли ҳосил етиштирди. Жумладан, 63 гектар ердан қарийб 300 тонна пахта хирмони бунёд этди. Ҳар гектар ердан олинган ҳосилдорлик 40 центерни ташкил этди.

– Далаларимиз ҳали ҳам оппоқ,- дейди Лолахон Муротова. – Ҳисоб-китобимизга кўра, пахтачилик тармоғининг ўзидан оладиган даромадимиз уч миллиард сўмдан ошади. Даромадимизга замонавий техникалар харид қилиш, қўшимча тармоқларни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишни режалаштиряпмиз.

Ҳозирги кунга қадар вилоятда 1500 дан ортиқ фермер хўжаликлари пахта-тўқимачилик кластерлари билан имзоланган шартнома режасини уддалади. Бу борада Риштон, Ёзёвон, Тошлоқ, Ўзбекистон ва Бағдод туманлари фермерлари фаоллик кўрсатмоқда.

Айни кунларда 1500 та терим отрядига ихтиёрий равишда уюшган 150 минг нафардан ортиқ ташаббускор теримчилар йиғим-терим мавсумини бир маромда давом эттираётир.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?