Кўз катарактасидан азият чекаётган юртдошларимизга жарроҳлик йўли билан офтальмологик ёрдам кўрсатиш мақсадида мурувват акциясига старт берилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бирлашган Араб Амирликларининг “NOOR Dubai” халқаро ташкилоти билан биргаликда кўз катарактасидан азият чекаётган юртдошларимизга жарроҳлик йўли билан офтальмологик ёрдам кўрсатиш мақсадида мурувват акциясига старт берди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяров, аввало, ушбу ҳамкорлик икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари самараси эканлигини алоҳида таъкидлаб, бундай лойиҳалар мамлакатимизда кўз касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, ушбу йўналишдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини янада яхшилашга хизмат қилишини қайд этди.
Акция доирасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган жами 1000 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож бемор юқори технологик скрининг текширувларидан ўтказилиб, катаракта касаллиги аниқланганларга даволашнинг “олтин стандарти” асосида юқори технологик факоэмулсификация усулида сунъий гавҳар имплантацияси билан жарроҳлик амалиёти бажарилади.
Акция 14-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида, 17-19 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида – марказ филиалида ўтказилади.
Ҳар бир беморга жарроҳликдан кейин даволанишни давом эттириш учун барча дори ва сарфлов воситалари бепул тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг