Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3318, 07.09.2021 й). Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
➖ Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхати;
➖ Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси.
Эслатиб ўтамиз, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланган.
Унга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг