Исроил ҳарбий-денгиз кучлари Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган фаолларни қўлга олди
Исроил ҳарбий-денгиз кучлари бортида гуманитар ёрдам, фаоллар ва швециялик атроф-муҳит фаоли Грета Тунберг билан Ғазо секторига кетаётган «Мадлин» кемасини қўлга олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қилди.
Ҳарбийлар кузатуви остида кема Исроил қирғоқларига йўналтирилган бўлиб, йўловчиларга зарар етмагани айтилмоқда.
Яхта экипажи Фаластин анклавига озиқ-овқат етказиб бериш ва Ғазодаги гуманитар фалокатга эътибор қаратишни режалаштирган бўлган, аммо Исроил бу ҳаракатларни денгиз блокадасини бузиш ҳамда ҲАМАС жангариларини қўллаб-қувватлаш дея баҳолади.

Фаоллар яхтадан олинган видеони ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Грета Тунберг Исроил ҳарбийларининг ҳаракатларини одам ўғирлаш деб атаб, Швеция ҳукуматини ҳолатга аралашувга чақирган.
Исроил ТИВ баёнотига кўра, кема йўловчилари ўз ватанига қайтади, бортда бўлган гуманитар ёрдам эса Ғазога юборилади.
Аввалроқ Исроил мудофаа вазири «Мадлин» кемасини Фаластин ҳудуди қирғоқларига яқинлаштирмасликни буюрган ва тарғиботчиларга орқага қайтишлари кераклигини айтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг