ИИВ академиясининг магистратура босқичи тингловчиси Сирдарё вилояти ИИБсига янги бошлиқ бўлди

11:52 17 Март 2025 Жамият
203 0

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Ҳайдаров Фаррух Убайдуллаевич тайинланди. У ушбу лавозимга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратура босқичи тингловчиси сифатида таҳсил олиб келган.

Фаррух Ҳайдаров 1983 йилда Қозоғистон Республикасида таваллуд топган. 2004 йилда ИИВ Академиясини тамомлаган. 

Тайинлов муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими, халқ депутатлари Кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, шаҳар ва туман жамоатчилик фаоллари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига расмий равишда тасдиқланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика миқёсида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини кучайтириш бўйича қабул қилган қарорининг ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Соҳага оид берилган топшириқлар юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятчилик таҳлили ўтказилиб, криминоген вазиятни барқарорлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир шаҳар ва туман ИИБ бошлиқларига маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудларга айлантириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?