Германия элчиси - Фарғонада
Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Тило Клиннерни қабул қилди.
– Германия иқтисоди, саноати, маданияти юксак даражада ривожланган, жаҳон ҳамжамиятида жуда катта обрў-эътиборга эга давлат, - деди Хайрулло Бозоров. – Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида Европа Иттифоқи, хусусан, Германия билан икки томонлама манфаатли муносабатларимиз тобора ривожланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Таъкидлаш ўринлики, ҳамкорлик алоқалари ривожида Фарғона вилоятининг ҳам ўрни бор. Бугунги кунда вилоятда германиялик тадбиркорлар билан биргаликда қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани фикримизнинг ёрқин тасдиғидир.
Учрашувда вилоят раҳбари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиб, тадбиркорлик, саноат, таълим ва тиббиёт, қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифини илгари сурди.
Ўз навбатида жаноб Тило Клиннер мамлакат ҳудудларига илк ташрифини Фарғона вилоятидан бошлаганидан мамнунлигини айтиб, Ўзбекистон-Германия ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканлигини билдирди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг