Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича семинар ўтказилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Сенати, «БМТ-аёллар» тузилмаси ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда вазирлик ва идоралар ходимларининг гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.
Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова ўз чиқишида гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш давлат харажатларини адолатли тақсимлаш, аёллар ва эркаклар учун тенг имконият яратиш, шунингдек, давлат молиясининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Ҳозирги вақтда дастурий бюджетлаштириш жорий этилаётган вазирликларда 2026 йил учун гендер тенглик бўйича мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилаётгани қайд этилди.
Семинар давомида халқаро экспертлар гендерга йўналтирилган бюджетлаштиришнинг жаҳон тажрибасининг тақдимотини ҳамда амалий машғулотларни ўтказди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг