Фарғонада тўрт турдаги пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фарғона вилоятида қиймати 40 миллион сўмдан ортиқ бўлган 4 турдаги пиротехника воситаларини олиб кирмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” хабар берди.
Маълумотларга кўра, вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Фарғона-Марғилон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган "Spark" ҳайдовчиси Фарғонада қўлга олинди.
Қайд этилишича, божхона назоратидан четдан олиб кирилган, чет элда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган автомобиль салонида ҳамда юкхонасида 4 турдаги 29 284 та пиротехника топилган. Уларнинг дастлабки қиймати 40,5 миллион сўмни ташкил қилади. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг