Фарғонада 67 ёшли онахон томорқасига 450 туп кўкнори эккани аниқланди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилояти Бувайда туманида томорқасида 450 туп кўкнори эккан 67 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1958 йилда туғилган Бувайда қишлоғида яшовчи аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 450 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 67 ёшли шахснинг томорқасидан 90 туп кўкнори топилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирида яшовчи 60 ёшли шахс 47 туп кўкнорини парваришлаб келинаётгани аниқланган эди.
Бундан ташқари Данғара тумани ИИО ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда «Қашқар» маҳалласида яшовчи 49 ёшли аёл яшаш хонадонида 118 туп агротехник ишлов берилган кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликни экиб, парваришлаб келгани фош этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг