Европа бозорларига лимон маҳсулотларини экспорт қилиш учун йўл очилди

03:32 23 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1245 0

Иллюстратив фото

Заминимиз офтобига тўйиниб, пишиб етилган сархил ноз-неъматлар ғоят мазали ва фойдали дармондориларга бой. Уларни нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар ҳам бирдек севиб истеъмол қилади. Шу боис мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш ва қадоқлаш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ва бу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мамлакатимизда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Наманган вилоятидаги 81 та фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини кооперация асосида бирлаштирган Норин туманидаги "VALLEY FRUITS" корхонаси ҳам айни шу йўналишда самарали фаолият кўрсатиб келаётир.

Тадбиркор Зуҳриддин Ҳошимовнинг билдиришича, корхона 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, экспорт бўйича Россия, Англия ишбилармонлари билан дастлабки шартномалар имзолашга эришган. Бугунги кунда 0,5 гектар майдонда 2,500 тонналик совутгич омборида агрокластер маҳсулотларини экспортга тайёрлаётган ушбу корхонага "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида лимон маҳсулотлари учун халқаро "GLOBAL G.A.P" сертификатини олишга эришилди.

Бунинг натижасида "VALLEY FRUITS" корхонаси лимон маҳсулотларини Европа бозорларига ҳеч қандай тўсиқларсиз экспорт қилиш имкониятига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?