Энди автоуловнинг ўзида давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин

11:05 11 Октябр 2021 Жамият
1259 0

Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази фуқароларга яна бир қулайликни тақдим этди. Гап шундаки, эндиликда марказга келган фуқаро бинога кириш ва у ерда навбат кутишига ҳожат қолмади. Чунки ягона дарча тамойили асосида фуқарога автоуловидан тушмаган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиладиган бўлди.

Янгилик жорий этилиши натижасида болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга қўйиш, пенсия ҳақида маълумотнома олиш, электр, газ ва ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдириш ишларини автоуловнинг ўзида бажариш мумкин. Мазкур қулайлик биринчи навбатда имконияти чекланган, ногиронлиги бор ва кекса ёшдаги фуқароларга мўлжалланган. Айнан ушбу хизматдан ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари фойдаланиш белгилаб қўйилди.

Қ. НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?