Чортоқлик ёш муаллим уч йилда олий малака тоифасини олди

12:11 07 Октябр 2021 Жамият
678 0

Фото: Қудратилла Нажмиддинов / Халқ сўзи

Бугун ўз иқтидори ва салоҳияти билан тенгдошларига намуна бўлган ёшларимизнинг шижоатига ҳавас қилсак арзийди. Улардан бири, Чортоқ туманидаги 51-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Нуриддин Бойматов атиги уч йилда олий малака тоифасига эга бўлди. У 2019 йилда 2-малака тоифасини қўлга киритган эди, 2020 йил сентябрда навбатдан ташқари ўтган аттестацияда иштирок этди ва 1-малака тоифасини ҳимоя қилди. Бу йил эса олий тоифани қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига сазовор бўлган Н. Бойматов ҳар бир дарсни илғор замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўтади. Шу боис ундан сабоқ олаётган ўғил-қизларнинг физикани ўрганишга иштиёқи баланд. Ташаббускор муаллим мактабда ташкил этган “Ёш ихтирочи” тўгарагида элликдан зиёд ўқувчилар физика қонуниятларини амалий ўзлаштириш имкониятига эга бўлмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?