Чилонзорда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп «савдогарлари» қўлга тушди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланди.
Маълум бўлишича, Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона «Регапен» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи, дорихонада махсус рецептсиз сотилмайдиган, дори воситасини 5 миллион сўмга сотган вақтларида қўлга олинган. Фуқаро А.Х.нинг ёнидан яна 18 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида протоколга расмийлаштириб олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ интернет тармоғида гиёҳвандлик воситалари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатганлик, реклама қилганлик ҳамда намойиш этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг