Булоқбошида сув эмас, газ булоғи мўл экан

21:44 20 Февраль 2019 Иқтисодиёт
1814 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Булоқбоши туманининг номига қараб “Бу ерда булоқ кўп бўлса керак”, дегувчилар янглишади. Ҳудуд аслида сув булоғининг эмас, “газ булоғи”нинг кони, дейиш мумкин.

Гап шундаки, “Қўқон пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти мутахассисларининг туманда олиб борган изланишлари натижасида 1150 метр чуқурликда табиий газ кони аниқланди. Ундан чиқаётган газ миқдори кунига 100 атмосфера босими остида 205 минг кубометрни ташкил этади. Бу сўнгги икки йил давомида олиб борилган изланишлар туфайли Булоқбошида “кўз очган” учинчи газ конидир.

2017 йилнинг ноябрь ойида Учтепа қишлоғида 1080 метр чуқурликда илк газ кони топилган эди. Ундан 100 атмосфера босимида соатига 2300 — 2400 кубометр газ оқими чиқмоқда. 2018 йилда яна бир газ кони топилди. Бу ердан қазиб олинаётган газ истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Янги газ кони Булоқбоши туманидаги сўнгги кон эмаслигига шубҳа йўқ. Олиб борилаётган ҳаракатлар натижасида келгусида бу фикр ўз исботини топиши аниқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?