Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 3-5 февраль кунлари Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3-4 февралда 3-8 даража илиқ, 5 февралда 5-10 даража илиқ бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат 3-4 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-4 февралда 3-8 даража илиқ, 5 февралда 5-10 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳарорат 3-4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 3-4 февралда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 5 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат 3 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 4 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ, 5 февралда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Республиканинг тоғгли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
- Элдор Шомуродов «Рома» клубининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
- ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
- Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- «Тилимизга бефарқ бўлманг!» Атамалар комиссияси 30 та хорижий сўз учун ўзбекча муқобил таклиф қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг