Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 7 мингдан ошди

13:34 13 Февраль 2025 Сиёсат
118 0

Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди.

Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни спортчи қилиб тайёрлашда илмга асосланган методика, стандартлар, ўқув адабиётлари етишмаслиги, содда қилиб айтганда, соғлом спортчилар учун талаблар шундай кўчирилиб қўйилгани сабабли бу соҳада “катта сакраш” бўлмаяпти.

Шу боис ҳар йили камида 100 нафар ногиронлиги бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари малака ошириш учун хорижга юборилади.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан қамраб олиш бўйича илмий асосланган методика ва стандартларни ишлаб чиқади. Университетнинг Тошкентдаги филиалида адаптив спорт бўйича алоҳида факультет очилади.

Шунингдек, ҳудудлардаги 39 та спорт мактаби параспорт турларига ихтисослашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?