Ўзбекистонда заҳарли ҳаво яна қанча сақланиб туриши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» совуқ антициклон ва инверсия ҳодисаси сақланиб туриши ҳақида шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ҳудуди унинг таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туради.
Қайд этилишича, 29 ноябрдан бошлаб совуқ антициклон таъсири янада кучайиши кутилмоқда, бу эса атмосфера босимининг кўтарилишига ва ҳаво ҳароратининг пасайишига олиб келади, яъни кечалари совуқ, кундузи кучсиз илиқ кузатилади. Эрталаблари туман бўлиши мумкин.
Юқори босимли майдон келгуси 10 кун давомида сақланиб туриши прогноз қилинмоқда.

«Ўзгидромет» аввалроқ инверсия 29 ноябргача давом этиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, синоптик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, совуқ антициклон давом этиши фонида инверсия ҳодисалари кутилганидан узоқроқ давом этади.
Узоқ муддатли инверсия чанг, тутун ва майда заррачалар (PМ) концентрациясининг ошишига, шунингдек, қуюқ туман ҳодисалари содир бўлишига олиб келиши мумкин.

Таъкидланишича, инфографикалардаги 28 ноябрдан кейинги маълумотлар прогноз хусусиятига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг