Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди

Таниқли санъаткор Ойгул Халилова кеча, 31 январь куни вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри матбуот хизмати хабар берди.
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик ордени» соҳибаси, устоз санъаткор, бетакрор овоз соҳибаси, етук актриса ҳамда маҳоратли педагог Ойгул Темировна Халилова бу ёруғ оламни тарк этди», деб ёзади театр жамоаси.
Қашқадарёлик журналист Ғолиб Амировга кўра, актрисанинг ўлимига автоҳалокат сабаб бўлган. Марҳуманинг яқинлари у шифохонада вафот этганини билдирган.
Ойгул Халилова меҳнат фаолияти давомида:
- 2001 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан;
- 2011 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги шарафига юбилей кўкрак нишони билан;
- 2016 йилда Халилова «Дўстлик» ордени ва Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги шарафига юбилей кўкрак нишони билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг