Тошкентга яна 1000 та автобус олиб келиниши мумкин
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойнинг «Yutong Bus» компанияси халқаро маркетинг бўйича вице-президенти Сюй Пен билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Учрашувда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, ҳаракат таркибларини янгилаш ва электробуслар сотиб олиш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Тошкент шаҳри учун мингта автобус ва 200 та электробус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳа юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, хусусий тадбиркорлар учун электробусларни сотиб олишда қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Транспорт вазири компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автобуслар сони ошаётганини инобатга олиб, сервис хизматларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шаҳзода ЭРГАШЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг