“Юракка кўмилар асл шоирлар”
![](https://xs.uz/upload/06/1/08%20qomita%20senat/foto/04e6705781449884983f2e73211664990204.jpg)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Абдуғани Жуманинг “Юракка кўмилар асл шоирлар” номли фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ижодкорнинг яқинлари, дўстлари, шогирдлари, адабиёт ихлосмандлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда юртимизда миллий маънавиятимизни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар силсиласида атоқли ижодкорлар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг адабий меросини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Жумладан, ушбу фотокўргазма ҳам халқимизнинг суюкли шоири Муҳаммад Юсуфнинг порлоқ хотирасига эҳтиром ифодасидир.
Кўргазмадан 70 та фотосурат жой олган. Томошабинлар бу ерда анъанавий фотосуратлардан фарқли ўлароқ, алоҳида ва гуруҳли портретлар, фотомонтаж тарзидаги туркум фотоасарлар ҳамда шоирнинг ижодий ҳаётидан баъзи воқеликларни кўрсатувчи саҳналар билан танишади. Ижодкор ҳаёти ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилади. Бинобарин, кўргазманинг пухта ишланган консепцияси синчков томошабинни мулоҳазага чорлайди. Зал фойесида баннерга кўчирилган фотоахборотлар адиб хотираси давлатимиз ва халқимиз томонидан қанчалар қадрланаётгани ҳақида сўзлайди. Зотан, ижодкорнинг Ватанга содоқати, меҳр-муҳаббати, келажаги учун чин дилдан қайғуриши унинг шеърларига муҳрланган бўлиб, улар ёшларни тарбиялашда муҳим ўрин тутиб келмоқда.
Залнинг ўнг томонида шоирнинг ўсмирлиги, ҳаётга илк мустақил қадам қўйган даври, оиласи ва яқинлари тақдим этган тарихий фотосуратлардан техник фотомонтаж усулидан фойдаланиб тайёрланган фотосуратлар намойиш этилган. Залнинг асосий қисмидан шоирнинг ҳаётлик чоғлари, сермаҳсул ижод онлари ва фотограф билан самимий муносабатларини намойиш этувчи тарихий-ҳужжатли фотосуратлар ўрин олган. Бу асарларда Муҳаммад Юсуф образи ўзига хос тарзда очиб берилган, уларда ижодкор турли ҳолат ва кайфиятда гавдалантирилган. Фотографиялар ҳаққоний ва реал бўлиб, шоир портретларига унинг ҳақиқий сийрати сингдирилгани шундоқ кўриниб туради.
Фотокўргазмага фазовий кўламнинг тақдим этилиши муаллифнинг янгича уринишлари бўлиб, у орқали фотограф томошабинни шоир дунёсини кенг ва теранроқ тасаввур қилишга йўналтирган дейиш мумкин.
Кўргазма тақдимотига Абдуғани Жуманинг “Муҳаммад Юсуфнинг биринчи ва сўнгги сурати” номли эссе-катологи махсус тайёрланган.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг