Киберспорт бўйича биринчи Олимпия ўйинлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Илк Олимпия киберспорт ўйинлари 2027 йилда Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёдда ўтказилади. Бу тўғрисида Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтида хабар берилди.
ХОҚ ўтган йилнинг июль ойида Олимпия киберспорт ўйинларини ташкил этиш ҳақида қарор қилганди. Уни тузишда Саудия Олимпия ва Паралимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилинади. «Esports World Cup Foundation» ҳам таъсисчи ҳамкор сифатида иштирок этади.
«Саудия Арабистони бутун дунёдан меҳмонларни кутиб олишни ва кўплаб киберспортчиларнинг орзуси рўёбга чиқишини интиқлик билан кутмоқда», — деди шаҳзода Абдулазиз бин Туркий ал-Файсал. У мамлакатда ўйинлар учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаган.
ХОҚ Саудия Арабистони билан ҳамкорликда 100 га яқин турнир ўтказган, улар орасида киберспорт, футбол, мотоспорт, теннис, от спорти кабилар мавжуд. Давлатда 2015 йилдан бери спорт билан шуғулланишнинг умумий даражаси уч баробарга ошди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг