Бухорода юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон панжарага бориб урилди
21 октябрь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа соат 12:00 атрофида Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомагистралида содир бўлган. 1979 йилда туғилган ҳайдовчи ДАФ русумли юк машинасини бошқараётганида, бошқарувни йўқотиб қўйган. Йўлнинг ўртасида бетон тўсиққа бориб урилган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Автомобиль шикастланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг