Бугунги пандемия даврида сайлов жараёни қандай ўтади?
Фото: МСК Матбуот маркази
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказидаги навбатдаги матбуот анжумани сайлов жараёнида санитария-эпидемиологик хавфсизлик ва фуқаролар саломатлигининг ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирларга бағишланди.
Унда Марказий сайлов комиссияси, Марказий сайлов комиссияси Матбуот маркази ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутасаддилари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси даврида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида»ги Йўриқномани ўз ичига олган тегишли қарорни қабул қилган эди.
Мазкур Йўриқнома 6 та боб, 39 та банддан иборат бўлиб, унга мувофиқ, асосий тадбирлар коронавирус касаллигини олдини олишга қаратилган қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган. Хусусан:
— ижтимоий масофани сақлаш (камида 2,0 метр), биноларнинг кириш қисмини визуал 2 метрдан белгилаш;
— сайловга ташриф буюрганлар ва кузатувчиларни, шунингдек, барча иштирокчининг ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши;
— шахсий гигиенага амал қилиш учун етарлича шароит яратиш (қўлларни антисептиклар ёрдамида зарарсизлантириш), бунинг учун барча сайлов участкалари ва сайлов округлари шахсий ҳимоя ва дезинфекция воситалари, яъни бир маротабалик тиббий юз ниқоби (маска), бир маротабалик қўлқоп ҳамда қўллар учун дезинфекцияловчи антисептик воситалар билан таъминланади;
— сайлов учун ажратилган биноларда мунтазам равишда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдин дезинфекция тадбирларини ўтказиш;
— сайловчи ҳамда сайлов комиссияси аъзоси ўртасидаги тўғридан-тўғри (контакт) мулоқотни камайтириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сайлов участкаларида карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жами 21 мингдан ортиқ тиббий ходим бириктирилди.
Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг