Бронзадан олтингача йўл: Бугун ўзбек спортчиларини Парижда қандай баҳслар кутиб турибди?
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Олимпиада ўйинларининг 14-кунида Ўзбекистоннинг 13 нафар атлети спортнинг 5 тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо ва сувга сакраш бўйича чиқиш қилади. Икки боксчи олтин медаль учун рингга чиқса, икки курашчи бронза медали учун баҳсга киришади.
Игорь Мялин 13:10 дан бошлаб эркаклар ўртасида 10 метрдан сувга сакраш дастурида дебют қилади. У мазкур йўналишда Ўзбекистон тарихида биринчи лицензияга эгалик қилганди.
Соат 13:00 дан кейин бадиий гимнастикачилар гуруҳ машқини бажаришга киришади. Таркибда Эвелина Аталянтс, Шахзода Ибрагимова, Мумтозабону Исъҳоқзода, Амалия Мамедова, Иродахон Садикова каби тажрибали спортчиларимиз мавжуд.
Соат 13:10 дан бошлаб 22 ёшли таэквондочи, Осиё чемпиони Жасурбек Жайсунов -80 кг вазн тоифасида саралаш баҳсларида эронлик Меҳран Баркҳордарига қарши даянга чиқади. Соат 15:00 дан сўнг Осиё ўйинлари совриндори Озода Собиржонова сербиялик Александра Перишичга қарши жанг қилади.
Соат 14:00 дан сўнг эркин курашчи Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида саралаш босқичида қочоқлар жамоасидан 26 ёшли россиялик Маҳамедҳабиб Кадзимаҳамедауга қарши гиламга чиқади. Жавраил Шапиев эса ўтиш босқичида Канада вакили Роберт Мурга қарши курашади. Соат 21:15 дан сўнг яна бир курашчи (-57 кг) Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади. У Пуэрто Рико ва Ҳиндистон вакиллари баҳсининг ғолиби билан курашади.
10 августга ўтар кечаси ўзбекистонликларни 2 та финал жанги кутмоқда. Соат 00:30 дан кейин (-71 кг) боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мексика вакили Марко Алварезга қарши жанг қилади. Соат 01:35 дан сўнг эса (-92 кг) Лазизбек Мулложонов озарбайжонлик Лорен Домингуез билан куч синашади.
«Халқ сўзи» барча спортчиларимизга омад тилайди.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг