Бинямин Нетаньяху Исроил душманларига кучли зарба беришини ваъда қилди
Фото: Global Look Press
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху фронтга ташрифи ва “Голани” элита пиёдалар бригадаси билан учрашуви чоғида мамлакат ўз душманларига кучли зарба беришини айтди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.
“Биз ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз. Бутун Исроил сиз билан бирга, биз ғалаба қозониш учун душманларимизга қаттиқ зарба берамиз”, деди бош вазир.
Аввалроқ Нетаньяху Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил мудофаа кучлари аскарлари билан Ғазо секторига бостириб киришга тайёрлиги акс этган видеони жойлаган эди. Сиёсатчи, шунингдек, Фаластинга қаттиқ зарба бериш ва Фаластин — Исроил можаросида ғалаба қозонишга ишонч билдирди.
Бунгача, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ғазо секторига 50 йил давомида эсда қоладиган “мисли кўрилмаган жавоб” берилишини айтганди.
Унинг таъкидлашича, уруш қоидалари ўзгарган. Ғазо сектори тўлаши керак бўлган бадал жуда катта бўлади. Анклавдаги воқелик авлодлар учун ўзгаради.
Олдинроқ, Ливан прогрессив социалистик партиясининг собиқ раиси Валид Жумблат Америка Қўшма Штатларини Фаластин — Исроил можароси атрофидаги вазиятнинг ёмонлашишига ҳисса қўшаётганликда айблаган эди.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ сиёсати Исроилни, жумладан, минтақанинг шимолий қисмини аннексия қилишни мақсад қилган Ғазо секторидаги қуруқликдаги операция режаларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Шу ўринда Валид Жумбулат Исроилнинг эҳтимолий босқинига Эрон ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи жавоб бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Америкалик сиёсатшунос Константин Блохин Сиёсатшунос АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий мақсадини очиб берганди. Унинг таъкидлашича, агар Эрон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарога тортилса, Америка Қўшма Штатлари, аввало, Теҳронни заифлаштиришга ҳаракат қилиб, Яқин Шарқ харитасини қайтадан чизиш имкониятини қўлдан бой бермайди.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва Исроил ҳудудига ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олган. Шу фонда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди.
Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади. Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторига юзлаб зарбалар берди. Ушбу ҳудудга сув, озиқ-овқат, электр ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатиб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг