Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади

Президентнинг 2025 йил 24 январдаги қарорига кўра, Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университети ташкил этилади.
Бу қарор ҳудудда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналари билан саноат ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.
Янги университет муҳандислик, қурилиш, тўқимачилик, ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида олий маълумотли кадрлар тайёрлашга йўналтирилади. Шунингдек, юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби ҳам фаолият юритиб, замонавий технологияларни ўрганиш учун кенг имкониятлар яратади.
2025/2026 ўқув йилидан иш берувчи ташкилотларнинг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларини белгилаш режалаштирилган. Бу талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини янада оширишга имкон беради. Шунингдек, магистратура ва бакалавриат йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтказилиши назарда тутилган.
2025 йилдан бошлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналари университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади. Бу ёш мутахассисларнинг иш жараёнига яқиндан мослашишига, ишлаб чиқаришнинг талаблари билан танишишига ёрдам беради. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, университетда таълим олаётган талабалар битиргач, расмий университет дипломига эга бўлади.
Ушбу қарор нафақат таълим тизимини такомиллаштириш, балки ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарига мутахассислар етказиб бериш орқали иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилган. Наманган давлат техника университети келажакда замонавий илмий марказ ва таълим маскани сифатида ривожланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири бўлди
- Элдор Шомуродов «Рома» клубининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
- ИИВ собиқ раҳбари Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
- Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- «Тилимизга бефарқ бўлманг!» Атамалар комиссияси 30 та хорижий сўз учун ўзбекча муқобил таклиф қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг