АҚШ Яқин Шарқдаги можарони кучайтираётганликда айбланди

15:34 20 Октябр 2023 Дунё
321 0

Фото: AP

Ливан АҚШни Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш учун Исроилни жиловлашга чақирди.

Америка Қўшма Штатлари Фаластин — Исроил можароси атрофидаги вазиятнинг ёмонлашишига ҳисса қўшмоқда, дейди Ливан прогрессив социалистик партиясининг собиқ раиси Валид Жумблат.

Унинг “Politico“ нашрига берган интервьюсида таъкидланишича, АҚШ сиёсати Яқин Шарқдаги фалокатни фақат тезлаштирмоқда.

“Сиз глобал ҳолатни кўришингиз керак. Лекин америкаликлар буни кўрмаяптилар, улар фақат кучаймоқда, ўзларининг риторикасини тарғиб қилмоқдалар ва у ерга самолёт ташувчиларни юбормоқдалар. Нега минтақага иккита йирик самолёт ташувчи кема жўнатилиши керак? Тинч мақсад учунми? Тинчликни сақлаш учунми ёки нима?» дейди Валид Жумблат.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ сиёсати Исроилни, жумладан, минтақанинг шимолий қисмини аннексия қилишни мақсад қилган Ғазо секторидаги қуруқликдаги операция режаларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Шу ўринда Валид Жумбулат Исроилнинг эҳтимолий босқинига Эрон ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи жавоб бериши мумкинлигини таъкидлади.

Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва Исроил ҳудудига ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олган. Шу фонда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди.

Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади. Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторига юзлаб зарбалар берди. Ушбу ҳудудга сув, озиқ-овқат, электр ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатиб қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?