Сиёсатшунос АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий мақсадини очиб берди
Иллюстратив фото
Агар Эрон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарога тортилса, Америка Қўшма Штатлари, аввало, Теҳронни заифлаштиришга ҳаракат қилиб, Яқин Шарқ харитасини қайтадан чизиш имкониятини қўлдан бой бермайди. Бу фикрларни америкалик сиёсатшунос Константин Блохин айтиб ўтди.
“АҚШ сенатори Линдси Грэм ва бошқалар исроилликларнинг барча муаммоларида дарҳол Эронни айблай бошлади. Америкадаги аксарият ўнг қанот неоконсерваторлар учун бу Исроилга қурол бериш учун жиддий сабабдир. Бундай вазиятда улар яҳудийлар давлатига нафақат Ғазо масаласини ҳал қилишда ёрдам беришади, балки Эронни заифлаштиришга ҳам ҳаракат қилишади”, деди сиёсатшунос.
Блохин, шунингдек, АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг сўзларини эслади. Болтон ҳозирги воқеалардан олдин ҳам Эронга ядровий зарба беришга чақирган эди.
Олдинроқ, Ливан прогрессив социалистик партиясининг собиқ раиси Валид Жумблат Америка Қўшма Штатларини Фаластин — Исроил можароси атрофидаги вазиятнинг ёмонлашишига ҳисса қўшаётганликда айблаган эди.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ сиёсати Исроилни, жумладан, минтақанинг шимолий қисмини аннексия қилишни мақсад қилган Ғазо секторидаги қуруқликдаги операция режаларини ҳам ўз ичига олиши мумкин. Шу ўринда Валид Жумбулат Исроилнинг эҳтимолий босқинига Эрон ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи жавоб бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва Исроил ҳудудига ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олган. Шу фонда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди.
Исроил мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади. Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторига юзлаб зарбалар берди. Ушбу ҳудудга сув, озиқ-овқат, электр ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатиб қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг